Загрузка
Загрузка
Хусусий радарлар хатоси учун тадбиркорнинг шахсан жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда
Жамият

Хусусий радарлар хатоси учун тадбиркорнинг шахсан жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис депутати Даврон Арипов хусусий тадбиркорлар томонидан ўрнатилган радарлар кўп ҳолларда даромад манбаига айланиб қолгани ва ҳайдовчиларга нотўғри жарималар қўлланилаётганини танқид қилди. Ушбу муаммони ҳал этиш учун техника хатоси ёки қасддан қилинган ўзгартиришлар оқибатида жабр кўрган ҳайдовчиларга зарарни бевосита тадбиркорнинг ўзич қайтариши кераклигини таъкидлади. 

Депутатнинг сўзларига кўра, сайловчилардан келиб тушаётган кўплаб норозилик хатлари радарлар фаолиятида техник ноаниқликлар борлигини кўрсатмоқда. Баъзи ҳайдовчилар тезлик нотўғри ўлчанганини исботлаб ҳам беришган. Агар тадбиркор эҳтиётсизликдан ёки қасддан йўл қўйилган хато учун молиявий жавобгарликни ўз бўйнига олса, бу соҳада масъулият сезиларли даражада ошади. 

Ҳозирда радарларнинг хусусий секторга ўтказилиши жамоатчилик ўртасида баҳсларга сабаб бўлмоқда, чунки асосий эътибор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга эмас, балки кўпроқ маблағ йиғишга қаратилган деган хавотирлар мавжуд. Даврон Ариповнинг таклифи эса бу жараёнда адолат ва тадбиркорлик масъулиятини мувозанатлаштиришга хизмат қилади. 

Маълумот учун, ўтган йили 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда янги талаб жорий этилганжи - барча стационар ва мобил тезликни қайд этиш камералари олдиндан махсус "Радар" йўл белгиси билан белгиланиши керак эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...