Загрузка
Загрузка
Фарғонада илк электромобиллар жорий йилнинг декарь ойида йиғилади
Жамият

Фарғонада илк электромобиллар жорий йилнинг декарь ойида йиғилади

656
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Central Asia Motors компанияси жорий йилнинг декабрь ойида Фарғонада бир нечта Хитой электромобиллари русумларини   синов тариқасида йиғишни бошлайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қувватлар Фарғона механика заводида жойлашган бўлиб, лойиҳа қиймати 50 миллион долларга баҳоланмоқда, шундан 40 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 5 миллион доллари банк кредити ва яна 5 миллион доллари ўзбекистонлик тадбиркорларининг маблағларидир.

Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади ва 2022 йил охиригача якунланади. Тўлиқ қувватга етганда, бу ерда йилига 10 мингтагача электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, 300 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Декабрь ойида 4 та енгил автомобиллар модели ва 8 та тижорат автотранспорт моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Инфратузилма ва қувватловчи станцияларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, биринчи босқичда барча моделлар гибрид бўлади, яъни улар электр токи ва бензинда ишлайди.

Лойиҳага қараганда, бу ерда ҳам “Матиз”га ўхшаш   машиналар, ҳам кроссоверлар, ҳам тижорат транспорти – микроавтобуслар чиқарилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...