Загрузка
Загрузка
Германияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Жамият

Германияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида Германияда оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросининг Ватанга қайтиши таъминланди. 

Маълум қилинишича, фуқаро аввал ижтимоий тармоқ орқали топган иш таклифи билан Руминияга борган, кейинроқ яхши иш шароитини излаб Германияга ўтган. Бироқ у Германияда қонуний қолиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга ва доимий даромад манбаига эга бўлмагани сабабли оғир вазиятга тушиб қолган. 

Бош консулхонага ёрдам сўраб мурожаат қилингач, Миграция агентлиги билан ҳамкорликда унга авиачипта харид қилиш учун зарур кўмак кўрсатилган ва Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган. 

Шу муносабат билан Бош консулхона фуқароларни хорижда ишлаш учун чиқишдан олдин Миграция агентлиги орқали иш берувчи ва меҳнат шартларини текширишга чақирган. Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ва тасдиқланмаган манбалардаги иш эълонларига ишониш молиявий йўқотишлар, миграция қонунчилигини бузиш ва хорижда мураккаб вазиятларга олиб келиши мумкин. 

Кеча ҳам Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида меҳнат қилиб юрган вақтда инсультга чалинган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси кўмагида юртимизга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...