Загрузка
Загрузка
Ҳиндистон Ўзбекистон ҳарбийлари учун 500 минг долларлик тиббий ускуналар тақдим этди
Жамият

Ҳиндистон Ўзбекистон ҳарбийлари учун 500 минг долларлик тиббий ускуналар тақдим этди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети поликлиникаси Ҳиндистон ҳукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган замонавий тиббий техника ва ускуналар билан жиҳозланди. 

Тантанали маросимда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари генерал-майор Фарҳоджон Шерматов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар иштирок этган.

Ҳиндистон томонидан замонавий диагностика ва даволаш ускуналари, ихтисослаштирилган реанимобиль ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталлари учун тўрт тўплам травматологик жиҳоз расман топширилган. 

Поликлиникага умумий қиймати 500 минг доллар бўлган 49 турдаги 70 дан ортиқ тиббий ускуна етказиб берилган. Улар орасида рақамли рентгенограф, суткалик мониторинг аппарати — Холтер, велоэргометр, УЗИ аппарати, замонавий стоматология ва физиотерапия ускуналари бор. 

Янги жиҳозлар ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда. Ихтисослаштирилган реанимобиль эса шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини яхшилайди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик бошқа йўналишларда ҳам ривожланмоқда. Аввалроқ Ҳиндистон кўмагида университетда ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик лаборатория мажмуаси ташкил этилган, шунингдек, ҳиндистонлик мутахассислар курсантлар ва офицерларни ўқитиш жараёнида иштирок этмоқда. 

Шу билан бирга Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда ва айни пайтда ушбу бўлажак ташрифга фаол тайёргарлик кўрилмоқда.  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ҳиндистонга сафари айнан шу мақсадга қаратилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...