Загрузка
Загрузка
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Сиёсат

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда ва айни пайтда ушбу бўлажак ташрифга фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ҳиндистонга сафари айнан шу мақсадга қаратилган. 

Хорижий ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, 2–5 август кунлари Деҳлида бўлиб ўтган музокараларда Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Президенти Друпади Мурму ҳамда Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашган. Томонлар энергетика, инфратузилма, мудофаа, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, минтақавий масалаларни атрофлича муҳокама қилганлар. Ҳиндистон Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёдаги энг муҳим ва ишончли стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. 

​Шунингдек, ушбу бўлажак ташриф икки мамлакат ўртасидаги алоқаларга янги суръат бағишлашга хизмат қилади. 

Олдинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббас Арақчи билан учрашув ўтказиб, минтақавий кун тартиби ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиққанди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...