Загрузка
Загрузка
Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашинуви бўйича қўшма ишчи комиссия йиғилишини ўтказди
Жамият

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашинуви бўйича қўшма ишчи комиссия йиғилишини ўтказди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ер алмашинуви доирасида Қадамжой туманида ташкилий-техник масалалар бўйича қўшма ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Қирғизистон Меҳнат вазирлиги томонидан биринчи ўринбосар Қамчибек Досматов ҳамда Ўзбекистон томонидан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қудратхўжаев раҳбарлигида ўтган учрашувда кўчириладиган аҳолининг фуқаролиги, мулкий-хўжалик ва ижтимоий муҳофаза масалалари муҳокама қилинган. 

​Хориждаги маҳаллий нашрлар хабар қилишича, томонлар томонидан 3 августдан ўз амалий фаолиятини бошлаган тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органлари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тасдиқланган. Мазкур ишчи гуруҳ давлат мулки объектларини қабул қилиш-топшириш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини расмийлаштириш ҳамда ҳудудлардаги таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширади. 

​Шунингдек, Фарғона вилояти таркибига кирган ҳамда 2,5 мингга яқин асосан этник қирғизлар истиқомат қиладиган Чўнғара ва Тоштепа қишлоқларини Қирғизистонга расман топшириш бўйича ташкилий-техник ишлар бошланган. Аҳолини рўйхатдан ўтказиш якунлангач, уларга Қирғизистон фуқаролиги берилади ва бунинг эвазига Қирғизистон томони Ўзбекистонга майдони бўйича тенг бўлган ер участкаларини топширади. 

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш ҳамда ер майдонларини алмашиш келишувлари доирасида Чон-Ғара ва Тош-Дўбо қишлоқларини топшириш бўйича ташкилий-техник ишларни бошланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...