Загрузка
Загрузка
"75 лар хати"да аппеляция: Нурланбек Турғунбек ўғли ва Қамчибек Ташиев нима учун суд қароридан норози?
Дунё

"75 лар хати"да аппеляция: Нурланбек Турғунбек ўғли ва Қамчибек Ташиев нима учун суд қароридан норози?

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Биринчи май туман судининг ҳукмидан норози бўлган Қирғизистоннинг собиқ спикери Нурланбек Турғунбек улуу ва собиқ Марказий давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг ҳимоячилари Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти берди. Улар туман суди томонидан адолатсиз қарор чиқарилганини ва процесс давомида бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйилганини таъкидламоқда. 

​Расмий берилган хабарга кўра, Нурланбек Турғунбек улуунинг фикрича, Биринчи май туман судининг ҳукми "Оқ уй" билан келишилмаган ва шу сабабли апелляция инстанциясидан қонуний тўхтам кутилмоқда. Ташиевнинг адвокати Икромиддин Айтқулов эса давлат айбловчилари ҳамда суд томонидан йўл қўйилган хатоликларга баҳо берилишини ва мижозининг оқланишини талаб қилган. 

​Шунингдек, иккинчи инстанция суди ҳам ишни кўриб чиқишни дастлаб айрим қонунбузилишлар билан бошлаган. Мазкур шов-шувли иш бўйича собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳамда сиёсатчилар Бекболот Талғарбеков, Али Қарашев, Эрнис Узоқбоев, Қурсан Асанов ва Қурманбек Дийканбаевлар ҳам жавобгар сифатида қатнашмоқда. 

Аввалроқ "75 лар хати" иши бўйича жавобгарликка тортилган шахслар ушбу мурожаатни имзолаган қолган 70 нафар фуқаронинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...