Загрузка
Загрузка
Россияда содир бўлган ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинди
Ҳодисалар

Россияда содир бўлган ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳолидан хабар олди. Улар ҳозирда 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасида даволанмоқда, ҳар иккисининг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Россиянинг Омск шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлганди.  Жабрланган 11 нафар ишчининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинган эди

Хабар қилинишича, Бош консул Аслам Акбаров ватандошлар ҳолидан хабар олиш учун улар ётган шифохонага борган. Шифокорлар маълумотига кўра, фуқаро бир фуқаро куйиш жароҳатлари билан реанимация бўлимига ўтказилган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Иккинчи фуқаро эса йирингли-септик бўлими реанимациясида даволанмоқда. 

Айни пайтда россиялик шифокорлар москвалик ҳамкасблари билан видеоконференция орқали консилиум ўтказмоқда. Россия томони жароҳатланган фуқароларни даволаш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда. 

17 август куни Бош консул шифохонанинг бош шифокори, куйиш ва йирингли-септик бўлимлари мудирлари ҳамда тиббиёт хизмати раҳбари билан учрашиши режалаштирилган. 

Мазкур масала Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...