Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин
Жамият

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Филиппиннинг Эрондаги элчиси Роберто Манало билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳамда савдо-саноат палаталари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. 

​Расмий хабарга кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги, кимё, озиқ-овқат саноати ва туризм соҳаларида катта инвестициявий салоҳият мавжудлигини таъкидлаган. 

Шунингдек, туризм ва транспорт соҳасини кенгайтириш мақсадида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда соҳа вакилларининг ўзаро танишув сафарларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган. 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...