Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда эри томонидан калтакланиб, бошидан жиддий жароҳат олган аёлнинг суд-тиббий экспертиза биноси олдида олган ҳаяжонли видеомурожаати тарқалди. Мурожаатда аёл 102 рақами ва прокуратурага мурожаат қилганига қарамай, уч кундан бери экспертиза хулосасини олиш ва ишга аниқлик киритиш жараёни масъуллар томонидан пайсалга солинаётганини таъкидлаган.
Тарқалган видеомурожатда, аёл эри билан анчадан бери жуда оғир ва таҳликали шароитда яшаб келаётганини, тиббиёт ходимлари ва муассаса раҳбарияти томонидан фақат "кутинг" дейишдан бошқа амалий ҳаракат қилинмаётганини билдирган.
Шу сабабли у Шавкат Мирзиёев ҳамда Саида Мирзиёевага бевосита мурожаат қилиб, ушбу оилавий зўравонлик ҳолати бўйича аниқ, холис ва одил ёрдам берилишини сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан масъуллар томонидан расмий муносабат билдирилмаган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл комага тушиб қолганди. Эрига эса жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар мавжуд емас