Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қиш мавсумида автомобилнинг йўлдаги барқарорлиги ва тормозлаш самарадорлиги кўп жиҳатдан шиналар ҳолатига боғлиқ. Шу сабабли мутахассислар шиналарга эътиборли бўлишга чақирмоқда.
Билдирилишича, совуқ ҳавода ёзги шиналар қаттиқлашиб, уларнинг йўл билан ёпишувчанлиги 40–60 фоизгача камайиши мумкин. Бу эса ҳаракатланиш хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли қишки шиналарга ўтиш зарурлиги айтилмоқда.
Мутахассислар қишки шиналарни танлашда қор учбурчаги белгисига эътибор беришни тавсия қилмоқда. Бунда протектор чуқурлиги камида 4 миллиметр бўлиши лозим. Унинг чуқурлиги камайган сари автомобилнинг тормоз масофаси узаяди ва ҳаракатланиш барқарорлиги ёмонлашади.
Шунингдек, шина босимини ҳар ой текшириб туриш керак. Совуқ ҳавода босим пасайиши мумкин. Бу ёнилғи сарфининг ошишига, босимнинг меъёрдан юқори бўлиши эса автомобил барқарорлигининг пасайишига олиб келади. Шиналарни алмаштиришда фақат олд ёки орқа жуфтликни эмас, барчасини бир хилда янгилаш тавсия этилади.
Мутахассис тавсиясига кўра, қишки шиналарга ўтиш барча ҳайдовчилар учун муҳим. Айниқса, совуқ мавсумда автомобилдан фойдаланадиганлар ёзги шиналарни қишкисига алмаштириб, транспорт воситасини олдиндан тайёрлаб қўйиши зарур.

Изоҳлар мавжуд емас