Загрузка
Загрузка
Тоқаев "TikTok" ни "инсон миясини ўлдирадиган қўрқинчли нарса" деб атади
Дунё

Тоқаев "TikTok" ни "инсон миясини ўлдирадиган қўрқинчли нарса" деб атади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев TikTok ижтимоий тармоғининг ёшларга салбий таъсири ҳақида фикр билдирди. У смартфондан фақат кўнгилочар восита сифатида эмас, балки даромад топиш учун ҳам фойдаланиш кераклигини таъкидлади.

"TikTok — инсон миясини, айниқса, ёшларнинг миясини ўлдирадиган қўрқинчли нарса", — деган Тоқаев.

Унинг таъкидлашича, смартфон ва интернетдан тўғри фойдаланилса, ҳатто қишлоқда яшовчи инсонлар ҳам даромад топиши мумкин.

Бунинг учун аҳолига рақамли технологиялардан самарали фойдаланишни ўргатиш зарур.

Тоқаев бу фикрларни 26 ноябрь куни Москвада ўтказилган AI Journey 2026 халқаро сунъий интеллект конференцияси доирасида Владимир Путин билан ёшлар, жумладан, сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолиблари билан учрашувда билдирган.

Олдинроқ Дональд Трамп, Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тоқаев матбуот эркинлигига таҳдид солувчилар рўйхатига киритилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...