Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Грузиянинг Батуми шаҳрида "Бешиктош" ва Исроилнинг "Хапоэль Беэр-Шева" жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви мухлислар билан полиция ўртасидаги тўқнашувлар туфайли вақтинча тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида 16 киши қўлга олинган, уч нафар полиция ходими жароҳатланган.
Учрашувнинг 26-дақиқасида стадионда тартибсизликлар бошланган.
Айрим мухлислар полиция томон ўриндиқларни отган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари эса вазиятни назоратга олиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.
Шундан сўнг ўйин танаффус қилинган ва тахминан 40 дақиқадан кейин қайта давом эттирилган.
Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тартибсизликлар учрашув бошланишидан аввал, туркиялик мухлисларнинг стадион томон юриши вақтида юзага келган.
"Бешиктош" клуби эса ўз мухлисларига нисбатан куч ишлатилганини номутаносиб деб баҳолаб, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатганини билдирган.
УЕФА (Европа футбол ассоциациялари иттифоқи) ҳам воқеа юзасидан муносабат билдириб, стадионда хавфсизликни таъминлаш маҳаллий ҳокимият зиммасида эканини қайд этган.
Учрашув Батумидаги "Батуми Арена" стадионида Европа лигаси доирасида ўтказилган.
Қарши учрашувда "Бешиктош" "Хапоэль Беэр-Шева"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ
Францияда бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар оқибатида вайрон қилинган ва туналган дўкон ҳамда бизнес объектлари сони камида 3 000 тага етганди.

Изоҳлар мавжуд емас