Загрузка
Загрузка
Олимларга умрбод ўзгармайдиган илмий идентификация рақами берилади
Жамият

Олимларга умрбод ўзгармайдиган илмий идентификация рақами берилади

3
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга умрбод ўзгармайдиган илмий идентификация рақами берилади. Шунингдек, илмий, илмий-маданий ва инновацион йўналишда фаолият юритувчи ташкилотлар учун ягона реестр жорий этилади.

Унга киритиш бўйича аризалар бепул қабул қилинади ва тўрт иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ҳужжатга мувофиқ, реестрни шакллантириш ва юритиш Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Илмий идентификация рақами илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олиш тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

У шахсга бир марта берилади ва бутун фаолияти давомида ўзгармас идентификатор сифатида сақланади. Рақамни бошқа шахсга бериш, ўзгартириш ёки қайта шакллантириш тақиқланади.

Ҳатто шахсий маълумотлар ўзгарган тақдирда ҳам идентификация рақами ўзгаришсиз қолади.

Илмий идентификация рақамига эга шахсларга Агентлик томонидан жорий этилган барча ахборот тизимларидан шахсий кабинети орқали фойдаланиш имконияти яратилади.

Янги реестрга илмий, илмий-маданий ёки инновацион йўналишда фаолият юритувчи юридик шахслар киритилади. Бунинг учун ташкилот раҳбари ёки унинг асосий штатда ишловчи масъул ходими Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юбориши мумкин.

Реестрга киритиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқишда давлат божи ёки йиғим ундирилмайди. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб тўрт иш куни ичида махсус ахборот тизими орқали ўрганилади.

Агар ҳужжатларда камчилик аниқланса, ариза қайта ишлаш учун юборилади. Ташкилотга камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиш учун уч иш куни берилади. Ижобий хулоса берилган тақдирда, агентлик директори бир иш куни ичида ташкилотни реестрга киритишни тасдиқлайди.

Реестрга киритилган ташкилотлар Агентликнинг илмий ва инновацион фаолиятга оид ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Уларнинг соҳавий маълумотлари ягона электрон базада жамланади.

Ушбу база орқали ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг илмий ҳамда инновацион фаолияти бўйича доимий янгиланиб борувчи маълумотлар шакллантирилади.

Қарорда янги тизимни босқичма-босқич ишга тушириш муддатлари ҳам белгиланган.

Жумладан, 2027 йил 1 январга қадар реестрни шакллантириш ва юритиш учун махсус ахборот тизими ишлаб чиқилиши, 1 февралга қадар эса ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилиши керак.

2027 йил 1 апрелга қадар ягона электрон базани жорий этиш белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...