Загрузка
Загрузка
Қишлоқ хўжалиги ерлари кимларга ижарага берилади?
Жамият

Қишлоқ хўжалиги ерлари кимларга ижарага берилади?

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Бундай ерлардан фойдаланиш мақсади ерни ижарага олувчининг фаолият йўналишига қараб белгиланади.

Янги тартибга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларга ер майдонлари товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш учун ижарага берилиши мумкин. Бунда ижарага олинган ерлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилади.

Шунингдек, тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, шунингдек, бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига ҳам қишлоқ хўжалиги ерлари ижарага берилади. Улар мазкур ер майдонларидан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга оширишда фойдаланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса қишлоқ хўжалиги ерларини фермер хўжалигини юритиш учун ижарага олиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида ҳам ер майдонлари ижарага берилиши мумкин.

Шу тариқа, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш имконияти нафақат товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларга, балки илмий-таълим муассасалари ҳамда фермер ва деҳқон хўжалигини юритиш истагида бўлган фуқароларга ҳам тақдим этилган.

Маълумот учун, яқинда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларидаги дастлабки натижаларга кўра, мамлакат бўйлаб жами 985,4 минг гектар ер майдони қўшимча равишда аниқланганди. Ушбу маълумотлар сунъий йўлдош тасвирлари ҳамда кадастр маълумотларини солиштириш орқали юзага чиқарилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...