Загрузка
Загрузка
Қишлоқ хўжалигида қўшимча ер майдонлари аниқланди
Жамият

Қишлоқ хўжалигида қўшимча ер майдонлари аниқланди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларидаги дастлабки натижаларга кўра, мамлакат бўйлаб жами 985,4 минг гектар ер майдони қўшимча равишда аниқланган. Ушбу маълумотлар сунъий йўлдош тасвирлари ҳамда кадастр маълумотларини солиштириш орқали юзага чиқарилган.

Тадқиқот натижаларига бўйича аниқланган ерларнинг 32,1 фоизи ҳокимият захирасидан ижарага берилган бўлса, 22,6 фоизи ўрмон фонди ва сув ҳавзаларини ташкил этади. Шунингдек, аҳоли томорқалари улуши 13,5 фоизни, яйлов ерлари эса 9,4 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, рўйхатга олиш жараёнида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва чорва ҳайвонлари бўйича ҳам аниқ кўрсаткичлар қайд этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар 4 826 420 гектарни, балиқчилик ҳавзалари эса 652 847 гектарни ташкил этган.

Чорва ҳайвонлари сони бўйича қорамоллар 12 235 350 та, қўйлар 20 288 919 та ҳамда эчкилар 2 802 816 тага етган.

Паррандалар сони 120 898 746 та, асалари оилалари сони эса 917 099 тани ташкил қилган.

Бундан олдин мамлакат аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этган, бу 1989 йилдаги кўрсаткичга нисбатан икки баробар кўп эканлиги хақида хабар берган эдик. Бу жорий демографик кўрсаткичдан 810 617 нафарга кўп дегани.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...