Исроилнинг Эрондаги мактабга берган зарбаси оқибатида қарийб 170 нафар ўқувчи ҳалок бўлди
Жамият

Исроилнинг Эрондаги мактабга берган зарбаси оқибатида қарийб 170 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

47

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон жанубидаги Миноб шаҳрида жойлашган "Шажара Таййиба" бошланғич мактабига АҚШ ва Исроил томонидан берилган ҳарбий зарбалар оқибатида 168 нафар ўқувчи ҳалок бўлди. Улардан 69 нафарининг шахсини ҳалигача аниқлаш имкони бўлмаган. Шунингдек, мактабда фаолият юритган 35 нафар ўқитувчидан 14 нафари ҳам ҳалок бўлган.

Эрон Таълим вазирлиги Ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Ҳусайн Содиқийнинг маълум қилишича, ҳозиргача қурбон бўлганларнинг 99 нафари тўлиқ идентификация қилинган ва уларнинг исм-шарифи жамоатчиликка эълон қилинган.

Шахси тасдиқланмаган 69 нафар ўқувчининг кимлигини аниқлаш учун Таълим вазирлиги оилаларга мурожаат қилиб, ДНК намуналарини топширишни сўраган. Ушбу жараён якунлангандан сўнг қурбонларнинг шахсига тўлиқ ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шажара Таййиба" қизлар бошланғич мактабига 2026 йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши қўшма ҳарбий операцияси вақтида ҳужум қилинган. Ҳужум дарслар вақтда амалга оширилган бўлиб, оқибатда 168 нафар бола ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Эрон расмийлари ва давлат оммавий ахборот воситалари тинч аҳоли объектлари, жумладан, мактаб ва бошқа инфратузилмаларнинг нишонга олинишини инсониятга қарши жиноят сифатида кескин қоралаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...