Загрузка
Загрузка
Яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказиш осонлаштирилади
Жамият

Яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказиш осонлаштирилади

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда оила аъзолари ва яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдони бўйича чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳага кўра, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, бува-буви ва неваралар, ака-ука ҳамда опа-сингиллар бир-бирининг уй-жойига рўйхатдан ўтаётганда хонадон майдони белгиланган ижтимоий меъёрдан кам бўлса ҳам, бу тўсқинлик қилмайди.

Шунингдек, талабалар турар жойларида яшаётган талабаларни рўйхатдан ўтказишда ҳам уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини қўлламаслик таклиф этилмоқда.

Таъкидланишича, ўзгаришлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ амалиётдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган

Бундан олдин Ўзбекистонда MyGov портали орқали тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати ишга туширилганди. Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сонли қарорига мувофиқ жорий этилган ушбу енгиллик фуқароларга паспорт столига бормасдан ва ортиқча навбатларсиз жараённи уйдан туриб онлайн бажариш имконини тақдим этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...