Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига 338,9 триллион сўм инвестиция киритилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5 фоиз кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, инвестицияларнинг энг катта қисми саноат соҳасига йўналтирилган — 100,5 триллион сўм.
Кейинги ўринларда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 32,9 триллион сўм, қурилиш — 32,5 триллион сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, электр энергияси, газ, буғ ва кондиционерлаш тизимларига 29,9 триллион сўм, уй-жой қурилишига 27,3 триллион сўм, тоғ-кон саноатига эса 21,8 триллион сўм инвестиция киритилган.
Транспорт ва омборлаш соҳасига 16,3 триллион сўм, улгуржи ва чакана савдо ҳамда автомобиль таъмирига 13,7 триллион сўм маблағ йўналтирилган.
Маълумотларга кўра, инвестицияларнинг энг кам улуши молия ва суғурта фаолияти, санъат, кўнгилочар тадбирлар ва дам олиш соҳаларига тўғри келган.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиб, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритганди.

Изоҳлар мавжуд емас