Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойнинг Нанкин шаҳри Халқ вакиллари кенгаши қўмитасининг собиқ раҳбари Лонг Сианг пора олиш, давлат мулкини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва инсайдерлик айбловлари билан икки йиллик кечиктириш шарти билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, суд уни умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этиб, барча шахсий мол-мулкини давлат ҳисобига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Бу ҳақда Ҳубей провинциясининг Цзинчжоу шаҳри оралиқ суди ахборот берди.
Суд маълумотларига кўра, Лонг Сианг 2009–2025 йиллар давомида турли юқори лавозимларда ишлаб, ўз мансабидан ноқонуний мақсадларда фойдаланган ва умумий қиймати 261 миллион юандан (қарийб 41 млн доллар) ортиқ маблағни пора ҳамда субсидиялар кўринишида ўзлаштирган.
Судланувчининг айбига пўшаймон бўлгани ва ноқонуний даромадларни тўлиқ қайтаргани инобатга олиниб, жазо шартли равишда енгиллаштирилган ҳолда чиқарилган.
Аввалроқ Хитойда йирик онлайн фирибгарлик тармоғини яратиш ва бошқаришда айбдор деб топилган 11 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас