Загрузка
Загрузка
Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга олиб келинди
Ҳодисалар

Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида 10 август куни дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 12 август куни махсус авиарейс орқали Ватанга олиб келинди.

Ҳалок бўлганлар Нижнекамскдаги қурилиш корхонасида ишлаган. Ҳодиса оқибатида яна бир қатор ўзбекистонликлар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Президент топшириғи билан тузилган Ҳукумат комиссияси доирасида марҳумларни Ватанга олиб келиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳромжон Асадов ва Қозондаги Бош консул Нодир Қосимов воқеа жойига бориб, маҳаллий масъуллар билан учрашувлар ўтказган.

Ташқи ишлар вазирлиги жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ барча масалалар Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олинганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадларини Ватанга олиб келиш ишларида иштирок этиш учун Ўзбекистондан махсус ишчи гуруҳ Россия Федерацияси етиб борганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...