Загрузка
Загрузка
7 ойда уч минг нафарга яқин ўзбекистонлик хориждан Ватанга қайтарилди
Жамият

7 ойда уч минг нафарга яқин ўзбекистонлик хориждан Ватанга қайтарилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг январь–июль ойларида хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу жараён учун Миграция жамғармасидан қарийб 10 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, маблағлар фуқароларни олиб келиш билан боғлиқ транспорт, тиббий ва ташкилий харажатларга йўналтирилган.

Қайтарилганлар орасида 1 306 нафар молиявий қийин аҳволга тушган фуқаро, 518 нафар болали аёл ва 1 022 нафар бола бор. Шунингдек, 42 нафар фуқаро махсус тиббий транспортда, 15 нафари эса шифокорлар кузатувида олиб келинган.

Хусусан, яқинда Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида Германияда оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросининг Ватанга қайтиши
таъминланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...