Загрузка
Загрузка
Иссиқ ҳаво ва шамол. Синоптиклар келаётган дам олиш кунлари бўйича  об-ҳаво башоратини тақдим қилишган
Жамият

Иссиқ ҳаво ва шамол. Синоптиклар келаётган дам олиш кунлари бўйича об-ҳаво башоратини тақдим қилишган

642
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилган. Ўзбекистонликларни иссиқ ҳаво ва шамол кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва кечга томон Бухоро вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзон бўлиши мумкин, шунингдек, шамол тезлиги 23-25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, республика бўйича 28-30° ни ташкил этади, бу меъёрдан 8-10° га юқори бўлади”, - деб маълум қилишмоқда синоптиклар.

9 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси айрим ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-30° атрофида сақланиб туради.

Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво кузатилади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 30-35° гача кўтарилади.

Дам олиш кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзон бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...