Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши  бошланади
Жамият

Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши бошланади

1048

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқиловга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши бошланади.

Анъанавий тезкор тестлардан фарқли ўлароқ, янги таҳлил COVID-19га чалиниб тузалганларни аниқлашга, шунингдек коронавирус билан касалланганлар сони тўғрисида реал маълумотларни тўплашга ёрдам беради.

Ушбу тест ким томонидан ва аҳолининг қайси тоифалари орасида ўтказилиши ҳозирча номаълум. Эҳтимол, биринчи таҳлиллар одамлар билан доимий алоқада бўлган хавф гуруҳлари вакиллари - сотувчилар, ижтимоий хизмат ходимлар, шифокорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида амалга оширилади.

Иммунофермент (ИФТ) таҳлил деб аталадиган янги тезкор таҳлил экспресс-ташхисга ўхшайди. Чунки у учун беморнинг қони талаб қилинади. Аммо, ИФТ тести 2-3 соат ичида натижани бера олади.

ИФТ-тестини ўтказиш учун беморлар томиридан қон олиниб, махсус антиген ёрдамида коронавирусга антитаначалар мавжудлиги таҳлил қилинади. Агар одам COVID-19 касалланиб чиққан ёки ҳали ҳам касал бўлса, антиген бу ҳақда хабар беради.

Бундай таҳлилни ўтказиш мутахассисларга хавфли гуруҳлар орасида фоиз нисбати бўйича қанча одам иммунитет олганлигини аниқлашга имкон беради. Агар иммунитет қатлами 40 фоизга етса, халқаро экспертларнинг фикрича, кузда касаллик қайта авж олмайди. Агар иммунитет қатламининг миқдори оз бўлса, коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамизки, бугун маълум бўлишича, хусусий клиникаларга коронавирус учун таҳлил ўтказишга рухсат берилди. Бунинг натижасида СЭОМдаги йирик навбатлар камайтирилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+