Хитой Ўзбекистонга коронавирусни даволаш учун  йирик миқдордаги  дори-воситаларини жўнатди
Жамият

Хитой Ўзбекистонга коронавирусни даволаш учун йирик миқдордаги дори-воситаларини жўнатди

369

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, 9 апрель куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс билан коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун дори воситалари ва материаллардан иборат инсонпарварлик ёрдами етиб келган.

Инсонпарварлик юки Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институтининг ташаббусига кўра, Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган. 

Дори воситаларининг Тошкент шаҳрига етиб келишини “Хитой — Ўзбекистон тиббиёт технология парки” ташкиллаштирган. Умумий миқдори 50 000 қути бўлган дори воситалари ўзбек халқига инсонпарварлик ёрдами сифатида Инновацион ривожланиш вазирлигига топширилгани. 

photo_2020-04-10_11-27-14.jpg

Хитойдан юборилган дори препаратлари коронавирусга қарши самарали қўлланилган қуйидаги воситалардан иборат: 

- “SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd” фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fenle” препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 000 та қути. Ушбу препарат безгакка қарши хусусиятга эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.

- Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Zukamu” — 10 000 та қути ва “Zupa” — 10 000 та қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп аломатларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.

- Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fufang Yizhihao” препарати — 10 000 та қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.

Шу билан бирга, “Хитой-Ўзбекистон тиббиёт технология парки” тасарруфидаги даволаш-диагностика клиникасини мобиль госпиталь сифатида беморларни жойлаш ва даволашда фойдаланиш учун тақдим этишга таёр эканлигини ҳам билдирган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+