Загрузка
Загрузка
Ходимларни ўқитиш ва рағбатлантириш борасида “Ўзиккиламчиранглиметалл” тажрибаси
Жамият

Ходимларни ўқитиш ва рағбатлантириш борасида “Ўзиккиламчиранглиметалл” тажрибаси

619
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.“Ўзиккиламчиранглиметалл” томонидан рангли металларни қабул қилиш бўйича ҳудудий бўлим ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилиб, улардан энг яхшилари илк бор мукофотланди. Корхона матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур рағбатлантириш амалиёти мунтазам ўтказиб келинади.

Тошкентда бўлиб ўтган семинарда 30дан ортиқ ходимлар иштирок этишди. Семинар дастуридан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек рангли металл тайёрлаш борасида юзага келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишнинг самарали механизмлари каби масалалар ўрин олган.

“Ўзиккиламчиранглиметалл” Бош бухгалтери Анастасия Нам сўзларига кўра, айни пайтда корхона бухгалтерия ҳисоботини юритишнинг янги 1С: Бухгалтерия 8 тизимига ўтмоқда. Бўлиб ўтган семинар эса ҳудудий бўлим ходимларини мазкур дастур билан ишлашга ўргатишга қаратилган.  

"Биз эндликда онлайн режимда ишлашимиз учун узоқда жойлашган филиалларимизни ушбу дастурга улаймиз. Натижада рангли металл парчаларини қабул қилиш ва ташишда жойларда юзага келаётган муаммоларни кузатиш имкониятига эга бўламиз. Ҳозирча бу жараён телефон ва қоғоз орқали амалга ошмоқда. Оқибатда ортиқча вақт сарфланиб, ҳисоботда бузилишлар юз беради”, –деб айтди суҳбатдошимиз.

Бирлашмчи ишлов бериш участкаси бригадири Дилшод Нурутдинов айтишича: ”Металл парчаларини қабул қилиб олувчи ишчилар даставвал унинг радиоактивлигини баҳолай олишлари лозим. Бу учун ҳар-бир филиалга дозиметрлар берилган. Шундан сўнг металл синфи аниқланади. Илгари қора ва рангли металл биргаликда олиб келинар эди. Ҳозир эса бундай эмас. Ҳар-бир завод ва участкада спектрометрлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида металл синфи аниқланади”.

Унинг айтишича, мазкур семинар қабул қилувчилар малакасини ошириш, рангли металлни қабул қилишда юзага келадиган мунозарали вазиятлар, хусусан чиқиндиларнинг ифлосланганлигида нималар қилиш лозимлигини кўриб чиқиш имкониятини берди.

Шунингдек, семинар доирасида илк бор ходимлар рағбатлантирилди. Виждонан бажарилган иши учун пул кўринишидаги мукофот қора ва рангли металларни тайёрлаш бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон участкасига берилди.

Каттақўрғон участкаси бригадири Жавлонбек Камаров “Корхона меҳнатимизни эътироф этганлигидан хурсандмиз. Қўлга киритилган маррани сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Тошкентдаги “Ўзиккиламчиранглиметалл” заводида бўлиб ўтадиган учрашувлар давомида доимо янгилик оламиз”, -деб айтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+