Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг бош муаллифи — халқ
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг бош муаллифи — халқ

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йили давомида амалга оширилган ўзгаришлар кўлами, эришилган ютуқлар ва натижаларни бир асрга тенг давр билан қиёслаш мумкинлигини айтди.

Давлат раҳбари бу ҳақда 26 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида таъкидлаган.

"35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди", — деган Президент.

Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асл муаллифи Ўзбекистон халқи эканини алоҳида таъкидлаган.

Президент мустақилликнинг қадри фермер ва деҳқонлар, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокорлар, олимлар, тадбиркорлар, қурувчи ва меъморларнинг меҳнатида намоён бўлаётганини қайд этган.

Унинг таъкидлашича, айнан халқнинг фидокорона меҳнати мамлакат тараққиёти ва бугунги натижаларнинг асосий омили ҳисобланади.

Байрам арафасида, шунингдек, мамлакат ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўмлик 163 та янги объект фойдаланишга топширилганди. Уларнинг 72 таси йирик саноат ва сервис лойиҳалари, 91 таси эса ижтимоий соҳа объектларидир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...