Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) жорий йилда мактабларда ўтказиладиган имтиҳонлар санаси ва қоидаларини маълум қилган.
“26 майдан- 2 июнга қадар 5,6,7,8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари, 26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади” , - деди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова.
Барча имтиҳонлар санитар-гигиена қоидаларига риоя этган амалга оширилади. Яъни имтиҳонлардан олдин ва кейин барча бинолар дезинфекция қилиниб, ўқувчилар фақат ниқобда қўйилади.
Энди мактаб биносига киришдан аввал ҳар-бир ўқувчининг тана ҳарорати текширилади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас