Коронавирус учун светофор. Ўзбекистонда COVID-19га қарши қурашиш учун рангли ҳудудлар жорий этилмоқда. Бу нима эканлигини кўриб чиқамиз
Жамият

Коронавирус учун светофор. Ўзбекистонда COVID-19га қарши қурашиш учун рангли ҳудудлар жорий этилмоқда. Бу нима эканлигини кўриб чиқамиз

750

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, 8 май кунидан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши хавфининг рангли режими жорий қилинмоқда.

Бу светофорнинг ўзи нима эканлигини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Жами мамлкат бўйича қизи (хавфли), сариқ (ўрта хавфли) ва яшил (хавфсиз) рангли ҳудудлар жорий этилади. Уларнинг вилоятлар бўйича кўриниши қўйидагича:


Қизил ҳудуд

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд,

Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари.

Мазкур ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

- озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

- объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

- кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

Сариқ ҳудуд

Тошкент шаҳри, Сурхондарё    ва Хоразм вилоятлари.

Мазкур ҳудудда "қизил" ҳудудга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

- ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

- автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

- ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

- йўналишсиз таксида (махсус талаблар асосида) йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

Яшил ҳудуд

Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари

Ушбу ҳудудда “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кўрсатилган соҳа ва тармоқлардан ташқари қўшимча равишда:

- парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

- автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

- давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

Шунингдек, барча тоифадаги ҳудудлар учун қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

- ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

- барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

- таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

- деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37.0 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик.

Шуниси қизиқки, ҳудудлардан ташқари маълум касб эгаларининг ишлашлари учун айрим шартлар киритилмоқда.

Йўналишсиз такси ҳайдовчилари учун талаблар

Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Сартарошхоналар учун талаблар

Сартарошхонада шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқоп бўлиши лозим. Ишлаш тартиби "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида бўлиши лозим.

Савдо мажмуалари     

Савдо мажмуалари фаолиятига қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади. Бунда савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Яъни, вилоятлар ва шаҳарлар ўртасида стикерсиз ҳаракатланиш ман этилади.

Истисно ҳолатлари:

- доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

- фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+