Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, коронавирусни даволаш учун Ўзбекистонда 24 миллиард сўмга тенг дори-дармон заҳираси яратилган.
Айни пайтда вазирлик томонидан дори-дармон етишмовчилигини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Даставвал, ҳудадларда дори-дармонлар танқислиги аниқланиб, уларни етказиб бериш масалалари ҳал этилмоқда. Биргина поликлиникалар орқали коронавирусни даволашга мўлжалланган 300 минг тўплам дорилар аҳолига тарқатилган.
Бу борада аҳолига "Ремдесивир" ва "Фавипиравир" каби қимматбаҳо дорилар бепул етказиб берилмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар 2.5 минг оғир аҳволдаги касалларга “Ремдесевир” (15 минг дона), касалликнинг дастлабки босқичидаги 17 минг нафар беморларга “Фавипиравир” препарати (17 минг дона) берилган.
Вазирликнинг таъкидлашича, энг эътиборлиси шуки, давлатимизда ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилаётган “Ремдесивир” препарати билан таъминлаш қисқа вақт ичида бир неча баробарга оширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, айни пайтгача мактаб ўқитувчилари учун 4 миллион 715 минг дона таркибида коронавирусга қарши самарали бўлган цинк микроэлементи мавжуд препаратлар етказиб берилди.
Президент томонидан ҳар ой шу каби дори воситаларини шифохоналарга узлуксиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилган.
Изоҳлар мавжуд емас