Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, “Ўзгидромет” об-ҳавонинг ўзгариши ҳақида маълум қилган.
“28-29 март кунлари Ўзбекистонга Каспий денгиси орқали Кавказ ҳудудларида шаклланган илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келади”, - дея маълум қилмоқда “Ўзгидромет”.
28-29 март кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда.
28-29 март кунлари шамол тезлиги секундига 17-22 метргача бўлиши ҳамда 23-28 метргача кучайиши мумкин.
29 март куни ҳаво ҳарорати кундузи ва тунда 6-11 даражагача илиқ бўлади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас