Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Кундалик тизимига оид кўплаб шикоятлар пайдо бўлмоқда. Аслида эса бу тизим педагоглар ишини осонлаштириши лозим эди. Бироқ, вазиятни яхшилаш ўрнига тизим ўқитувчиларга яна бир босим ўтказиш вазифасини бажармоқда. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ҳар қандай инновация бюрократлар қўлига тушса, уни шундай тақдир кутади. Хуллас, ҳар доимгидек, эски ҳаммом, эски тос.
Куни кеча “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига бир педагогнинг ҳикояси келиб тушиб, унда янги тизим туфайли мактабларда юзага келган муаммолар хусусида айтилган.
“Амалдорларимиз бировнинг қўли ёрдамида салла билан бирга каллани келтиришга одатланган. Туман миқёсидаги “бошлиқчалар” ҳар қандай статистика ва кўрсаткичлар билан ўзларини яхши кўрсатишга интилишади, зеро, қўлидан бошқа иш келмайди. Мен районо (туман халқ таълими бўлими) ҳақида гапираяпман, бу каби идораларда хизматчи ва бухгалтерлардан ташқари ҳеч ким ишламайди. Бир вақтлар районо ходимлари фойдали иш билан машғул бўлгани, масалан услубий адабиёт яратган дейишади. Айни пайтда эса улар дарс методикаси ёки таркиби ҳақида умуман тушунчага эга эмас, болалар билан ишлаш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Уларнинг аксарияти бирор марта мактабда дарс ўтмаган. Балким шу боисдир, ўқитувчилар ишсиз ўтиради деб, ўзлари учун турли жадваллар тузишга мажбур қилишади, тест ўтказишади, маърузалар ёздиришади", – дея таъкидлади у.
“Аниқроқ гапирадиган бўлсак, электрон журналнинг жорий қилиниши ўқитувчилар ишини осонлаштириш ва ХТВ учун қоғозни тежаш мақсадида жорий қилинганди. Бу тўғри, Кундаликдан яхши фойдаланилса, ўқитувчининг вақти сезиларли даражада тежалади. Саводли ота-оналар ҳам бу орқали боласини назорат қилиши мумкин. Ким билмаса, айтишим мумкинки, 2020 йилдан бошлаб Кундаликдан фойдаланиш учун трафик ҳисобланмайди, ҳаттоки мобил провайдерлар ҳам бу учун пул олмайди. Лекин буни ўқитувчиларнинг бор-йўғи 10 фоизи билади холос. Бошқаларга тушунтирилмаётгани ва айтилмаётгани сабабли, ўқитувчиларда платформага нисбатан ғазаб уйғонган. Нега?", –дея қўшимча қилмоқда ўқитувчи.
Яна бир бошқа масала ҳам бор. Агарда ота-оналар Кундаликка тўлиқ обуна бўлишмаса, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактаб гуруҳига бу ҳақда ёзиб, ўқитувчига қаттиқ босиб ўтказиўша одатланган. Агарда ҳеч бўлмаганида 4 нафар ота-она янги обуна учун пул тўламаган бўлса, улар дарҳол “қизил ҳудуд”га тушиб қолади.
“Қизил ҳудуд” дегани нима ўзи? Бунинг ёмони нимада? Айрим ҳолатларда журналнинг ўз вақтида тўлдтирилмагани учун тегишли кунлар учун ўқитувчининг маошидан сақлаб қолиниши билан таҳдид қилинмоқда. Ахир аслида дарслар ўтилганку! Ўқитувчилар ҳам ота-оналар ҳам билишадики, Кундалик гоҳида 404 рақамини кўрсатиб, хато ишлайди, унга киришнинг имкони бўлмайди. Ақли камроқ директор ўринбосарлари ўқитувчиларга маош берилмаслигини таъкидлашмоқда. Сал фаросатлироқлари мукофотдан маҳрум қилиш ҳақида гапиришади. Лекин бунинг уддасидан чиқмасликлари аниқ. Айрим маъмурлар эса “иккичи” ўқитувчилар учун соатлар камайтирилиши мумкинлигини айтишмоқда. Техник жиҳатдан буни мактабнинг ички кучи билан амалга ошириш мумкин, амалий томондан эса – билмадим. Бизда ахир қўрқитишни жуда яхши кўришади”, -деб ёзмоқда у.
Бундай ўқитувчиларга қарши яна нималар қила олишади? Ҳисоботда уларни қизил ранг билан белгилаб, ота-оналар билан ишлай олмасликда айблашади, ота-оналар бор –йўғи 8600 сўм тўлай олмайдими, деб сўрашади. Обуна 100 фоиз бўлишига мажбур қилишади, акс ҳолда “мактаб кўрсаткичлари” пастга тушармиш. Аслида эса, “районо” директорларни қийнайди.
“Хуллас, тўлов учун ота-оналарга босим ўтказишга мажбур қилишади. Ҳозир йил охири, барча ота-оналар обунани янгилаши керак. Бироқ, улар ҳар хил пайтда тўлагани учун, янгилаш муддати ҳам турлича. Демак, тўланган/
тўланмаганлигини ўқитувчи кузатиб бориши керак экан, акс ҳолда у қизил рўйхатга тушармиш. Энг қизиғи, бугун тўлаш учун ота-оналарни шошилтиришга мажбур бўлсангизда, эртанинг ўзидаёқ, янги “қарздор”лар пайдо бўлади. Қарабсизки, яна “қип-қизил” бўлиб турибсиз”, -дея афсусланмоқда ўқитувчи.
“Қамчи билан савалаш ва Кундаликка қарши қўйиш кимга керак? Ахир бу яхши ва фойдали қуролку! Ихтиёрийлик ҳақида бонг уришларига қаранг! Мактаб раҳбарияти обунани тезлаштиришни мажбур қилаётган бир вазиятда ХТВнинг обуна ихтиёрий дейиши кулгули туйилади”, - деди у.
Кундаликнинг ўзига келсак, уч йилдан буён унда қуйидаги камчиликлар мавжуд:
-
чоракда бир маротаба ўтиладиган, лекин ҳар ярим йилда баҳоланадиган фанлар бўйича балларни тузатиш баги ҳанузгача тузатилмаган;
-
1 ва 2 чорак баллари 3 ва 4 чорак баллари билан қўшилмайди, шунинг учун балларни қўлда ҳисоблаш ва ярим йил якунида ўртача бални чиқаришга тўғри келади;
-
ҳар-бир чоракнинг охирги кунида “уй вазифаси” деган банд мавжуд эмас. Топшириқнинг ўзи бор, лекин банд йўқ. Шу сабабли, ўз вақтида уй вазифасининг юборилганлиги учун фоиз пасаяди.
“Ўқитувчиларни Кундаликка қарши қўйманг. Ахир кўпчилик бу тизимни ёрдам сифатида қабул қилган. Туганмас ҳисобот ва “қизил ҳудуд”лар билан чўктирманг. Ўқитувчининг асосий вазифаси - қизиқарли ва тўлақонли дарс бериш, кейинги машғулотга тайёргарлик кўришдан иборат. У фоизларни ошириш учун ўқимаган. Биз қоғоз (келингки электрон бўлсин) билан эмас, тириқ болалар билан ишлаймиз”, - деб якунлади у.
Изоҳлар мавжуд емас