Загрузка
Загрузка
Маҳкумлар билан учрашув ва телефон суҳбатлари учун янги тарифлар белгиланиши мумкин
Жамият

Маҳкумлар билан учрашув ва телефон суҳбатлари учун янги тарифлар белгиланиши мумкин

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан узоқ муддатли учрашув, видеомулоқот ва телефон орқали суҳбатлашиш учун янги тўлов тарифлари жорий этилиши таклиф қилинди. Қарор лойиҳасига кўра, бир дақиқалик видеомулоқот 2 200 сўм, телефон суҳбати эса 440 сўм бўлиши мумкин. 

Амалдаги тартибга кўра, маҳкумлар яқин қариндошлари ва бошқа шахслар билан қисқа муддатли ҳамда узоқ муддатли учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Қисқа муддатли учрашувлар 4 соатгача, узоқ муддатли учрашувлар эса муассаса шароити ва маҳкумнинг сақлаш режимига қараб 1 суткадан 3 суткагача давом этади. Қонунчиликда айрим ҳолатларда муассаса ҳудудидан ташқарида 3 суткадан 5 суткагача учрашув ўтказиш имконияти ҳам назарда тутилган. 

Масофавий видеомулоқот ва телефон орқали суҳбатлашиш имконияти ҳам маҳкумларнинг амалдаги ҳуқуқлари қаторига киради. 

Янги таклиф эса ушбу хизматлардан фойдаланиш учун тўловларнинг аниқ тарифлари ва ҳисоб-китоб тартибини белгилашга қаратилган. 

Узоқ муддатли учрашув хоналари учун амалдаги тарифлар ҳам мавжуд.

2018 йилда тасдиқланган ва 2020 йилда ўзгартирилган тартибга кўра, икки кишилик хона учун БҲМнинг 5 фоизи, уч кишилик хона учун 10 фоизи, тўрт кишилик хона учун эса 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилган. 

Янги лойиҳада бу кўрсаткичларни мос равишда 20, 25 ва 30 фоизга ошириш таклиф этилмоқда.

Масофавий мулоқот бўйича ҳам аввалги тартибга ўзгартиш киритилган. 

Хусусан, 2026 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ–1112-сон қонун билан маҳкумларга бир марта 15 дақиқалик телефон суҳбати ўрнига ўз шахсий маблағлари ҳисобидан 15 дақиқалик видеомулоқот ёки телефон суҳбатидан бирини танлаш ҳуқуқи берилган. 

Янги лойиҳа эса ушбу хизматлар учун дақиқасига тўланадиган тарифларни белгилашни назарда тутмоқда. 

Лойиҳада айрим тоифадаги шахслар учун узоқ муддатли учрашув хоналаридан бепул фойдаланиш имконияти ҳам сақлаб қолинмоқда.

Улар қаторига 16 ёшгача бўлган болалар, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оила аъзолари киради. Бироқ ушбу имтиёзлар телефон ва видеомулоқотларга татбиқ этилмайди. 

Қарор лойиҳаси 2026 йил 6 ноябрдан 16 ноябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Шу сабабли келтирилган тарифлар ҳозирча таклиф ҳисобланади ва муҳокама натижаларига кўра ўзгариши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...