Загрузка
Загрузка
Шакар импортини квоталаш ҳақидаги хабарлардан кейин импорт нархи ҳам қимматлашди
Жамият

Шакар импортини квоталаш ҳақидаги хабарлардан кейин импорт нархи ҳам қимматлашди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда шакар импортини квоталаш режалари ҳақида бозор иштирокчилари хабардор бўлганидан кейин мамлакатга олиб кирилаётган шакар ҳажми кескин кўпайди. Октябрь ойида 99,9 минг тонна шакар импорт қилинган бўлиб, бу сентябрь кўрсаткичидан 1,8 баробар кўп. Шу билан бирга, импорт шакарнинг ўртача нархи ҳам ошган. 

Аввалроқ шакар импорти ва унинг нархлари динамикаси ҳақида маълумот берган эдик. Унга масъул вазирлик ҳам бу ҳақида бехабар эди. 

Сентябрь ойида мамлакатга 35,2 миллион долларлик 56,5 минг тонна шакар олиб кирилган, август ойида эса импорт ҳажми 53,9 минг тоннани ташкил этгани қайд этилган. Ўша пайтда импорт шакарнинг ўртача нархи деярли ўзгармаган: августда бир тоннаси 621,6 доллар, сентябрда эса 622,3 доллар бўлган. 

Бироқ октябрь ойида вазият ўзгарди. Ой давомида 62,8 миллион долларлик 99,9 минг тонна шакар импорт қилинди. Бу сентябрь ойига нисбатан ҳажм бўйича қарийб 1,8 баробар, қиймат жиҳатидан эса сезиларли ўсишни англатади. Бир тонна шакарнинг ўртача импорт нархи 628,2 долларга етди.

 Импорт ҳажмининг бундай кескин ўсиши шакар импортини квоталаш бўйича ҳукумат қарори бозор иштирокчиларига маълум бўлган даврга тўғри келмоқда. Қарор ёпиқ тарзда қабул қилинган бўлса-да, импортчилар бу ҳақда сентябрь ойи охири — октябрь бошларида хабар топган. 

Шу нуқтаи назардан, октябрь ойидаги импорт ўсиши тасодифий ҳолатми ёки импортчилар келгусидаги чекловлар кучга киришидан олдин захира тўплашга киришганми, деган савол пайдо бўлади. 

Ҳудудлар кесимида импортнинг асосий қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келган. Октябрь ойида олиб кирилган шакарнинг 87 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳридаги импортчилар орқали етказилган. Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига эса ушбу ойда умуман шакар импорт қилинмаган. 

Келтирилган сентябрь ойи маълумотларида ҳам импортнинг 80 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келгани кўрсатилган. Ўша ойда энг қиммат шакар Самарқанд вилоятига импорт қилинган бўлиб, бир тоннаси 701,5 долларни ташкил этган. Сентябрь ойида Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларига шакар олиб кирилмаган. 

Шакар импортини квоталаш талаблари икки ойдан кейин кучга кириши кутилмоқда. Агар қарор бекор қилинмаса ёки ўзгартирилмаса, импортчиларнинг олдиндан захира тўплашга ҳаракат қилиши ноябрь ва декабрь ойларида ҳам импорт ҳажмининг юқори бўлишига сабаб бўлиши мумкин. 

Бироқ бу жараёнда истеъмолчилар манфаати билан боғлиқ муҳим саволлар пайдо бўлмоқда. Импортни квоталаш ички бозорда шакар нархининг янада ошишига олиб келмайдими? Чекловлардан ким манфаат кўради ва бозордаги рақобатга қандай таъсир қилади? Энг муҳими, ҳукумат бундай қарор орқали нархлар барқарорлигини таъминлашни кўзлаган бўлса, амалда бу мақсадга қандай эришилади?

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...