Загрузка
Загрузка
Талабалар учун касбий волонтёрлик дастури жорий этилади
Жамият

Талабалар учун касбий волонтёрлик дастури жорий этилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасалари талабалари ва техникум ўқувчилари учун "Касбий волонтёрлик" дастури амалга оширилади. Янги тартиб ёшларга ўз мутахассислиги бўйича кўнгиллилик фаолияти билан шуғулланиш, амалий тажриба орттириш ва айрим ҳолларда ишга жойлашишда устунликка эга бўлиш имконини беради. 

Фармонга мувофиқ, волонтёрлик қилиш истагидаги ёшлар учун Service Learning (ижтимоий хизмат асосидаги таълим) дастури доирасида қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилади. 

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари талабаларнинг дарсдан ташқари вақтда кўнгиллилар гуруҳида фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратади. 

Бунда ёшлар ўзлари таҳсил олаётган мутахассисликка мос йўналишни ихтиёрий танлайди. 

Дастурнинг муҳим жиҳати шундаки, волонтёрлик тажрибаси келгусида ишга жойлашишда ҳам аҳамият касб этади. 

2027 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига ижтимоий ходимларни ишга қабул қилишда малака кўрсаткичлари тенг бўлган номзодлар орасидан волонтёрлик билан шуғулланганларга устунлик берилади. 

Ўзбекистонда волонтёрлик фаолияти 2019 йилда қабул қилинган "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги қонун билан ҳам тартибга солинади. 

Янги дастур эса ушбу фаолиятни ёшларнинг касбий ривожланиши билан боғлашга қаратилган. Бироқ дастурнинг самарадорлиги унинг амалда қандай ташкил этилишига боғлиқ. 

Волонтёрлик ёшлар учун шунчаки сертификат олиш воситасига айланмаслиги, балки ҳақиқий тажриба, касбий кўникма ва жамиятга фойда келтириш имкониятини бериши керак.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...