Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 5-синф "Адабиёт" фани дарслигининг 1-қисмидаги матнлар юзасидан танқидий видеолар тарқалди. Ота-оналар мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган адабиёт китобида рус тилидаги сўзларнинг айнан қўлланилгани ва меъёрдан чиққан иборалар учраётганидан норозилик билдирмоқда.
Тақдим этилган видеолавҳада кўрсатилишича, дарсликка киритилган айрим парчаларда "настояший" , "хулиган" каби сўзлар ва шунга ўхшаш баҳсли жумлалар ўрин олган.
Фойдаланувчилар адабий тилни ўргатишга қаратилган фан дарсликларида бундай лексиканинг учраши болаларнинг саводхонлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб, масъуллардан бунга эътибор қаратишни сўрамоқда.
Шу ўринда кенг жамоатчилик ва мутахассислар мактаб дарсликларини тайёрлаш, нашрга тайёрлаш ҳамда уларни эксперт кўригидан ўтказиш жараёнларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда. Айниқса, бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун мўлжалланган адабиёт ҳамда она тили дарсликларида ўзбек адабий тили меъёрларига қатъий амал қилиниши, ёш авлод онгига фақат соф, равон ва маданий лексикани сингдириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилмоқда.
Мусаддилар ҳозирча ҳолат юзасидан муносабат билдирмаган.

Изоҳлар мавжуд емас