Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунгача визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қилмоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Таиланд Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, таклиф Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика каби мамлакатлар фуқаролари учун визасиз саёҳат имкониятини яратишга қаратилган. Якуний қарор қабул қилиниши учун ташаббуснинг хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатлари ҳам баҳоланади.
Таиланд туризм идораси вакилларининг айтишича, ўзбекистонлик сайёҳлар электрон виза олиш жараёнида қийинчиликларга дуч келган. Аризалар Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилгани сабабли айрим маҳаллий турфирмалар Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, сайёҳларга Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этган.
Олдинроқ ушбу масала юзасидан Ўзбекистон ваколатли органлари Таиланд томони билан муҳокама қилаётгани ва тартибни соддалаштириш имкониятини излаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Таклиф маъқулланса, янги тартиб Ўзбекистон фуқароларининг Таиландга сафарини соддалаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас