Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилгани акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан расмий суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 02:30 ларда 21 ёшли фуқаро Олий Мажлис биноси қаршисида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган Lacetti ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар тегишли орган масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Соҳа мутасаддилари барча ҳайдовчилардан ҳаракатланиш вақтида белгиланган қоидаларга ва тезлик меъёрига қатъий риоя қилишни сўралган.
Аввалроқ Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлганди ва 5 мингга яқин йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланганди.

Изоҳлар мавжуд емас