Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк маълумотларига кўра, маҳаллий тўлов тизимлари (Uzcard ва Humo) карталарини Apple Pay хизматига улаш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда ва уларни хизматга улаш имконияти тез орада тақдим этилади.
Ушбу хизмат Apple қурилмалари фойдаланувчиларига ўз банк карталарини Apple Wallet хизматига қўшиб, iPhone, Apple Watch ҳамда бошқа мос қурилмалар орқали қулай ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Google Pay ва Apple Pay ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар энди Google Pay орқали смартфон ёрдамида контактсиз тўловларни амалга ошириши мумкин.
Туризм қўмитаси маълум қилишича, мамлакатда Apple Pay тўлов тизимини ҳам ишга тушириш учун техник ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда Марказий банк, тижорат банклари, HUMO ва Uzcard тўлов тизимлари иштирок этмоқда.
Дастлаб Apple Pay хизматига қуйидаги банклар томонидан чиқарилган тегишли Visa ва Mastercard карталарини улаш мумкин:
-
Ўзбекистон Миллий банки — Visa ва Mastercard;
-
Ипак Йўли Банки — Visa ва Mastercard;
-
Orient Finans Bank — Visa ва Mastercard;
-
Капиталбанк — Visa ва Mastercard;
-
TBC Bank Uzbekistan — Visa ва Mastercard;
-
Octobank — Visa ва Mastercard;
-
Ҳамкорбанк — Visa;
-
Узум Банк — Visa.
Apple Pay орқали тўловларни амалга оширишда карта маълумотларининг махфийлиги ва тўловларнинг хавфсизлиги махсус технологиялар ёрдамида таъминланади.
Хизматдан фойдаланиш имконияти банклар ва тўлов тизимларининг техник тайёрлигига қараб босқичма-босқич кенгайтириб борилади.

Изоҳлар мавжуд емас