Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитасининг сўровига асосан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган бошланғич баҳоси 587,2 миллион сўмлик танлаш савдоси бекор қилинди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда тарқалган "Бир манзил, бир телефон — битта тендер" номли танқидий мақола ортидан олиб борилган ўрганишлар натижасида қабул қилинган
Маълумотларга кўра, вазирлик томонидан 2026 йил 27 июль куни марказлашган тадбирларни ўтказиб бериш хизмати бўйича ўтказилган савдоларда "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани аниқланган. Яъни харид жараёнида рақобатни чеклашга олиб келувчи ҳаракатларга йўл қўйилган.
Шунингдек, бу каби қонунбузилишларнинг олдини олиш давлат маблағларининг самарали ҳамда шаффоф сарфланишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлар учун тенг ва адолатли муҳит яратишга хизмат қилади.
Ҳозирда харид жараёни белгиланган тартибда тўхтатилган.
Олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида молиявий хизматлар соҳасида реклама қонунчилиги талабларини бузган ва истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлар тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ҳамда микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўлланилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас