Загрузка
Загрузка
Истеъмолчиларни чалғитган 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотлари жаримага тортилди
Иқтисод

Истеъмолчиларни чалғитган 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотлари жаримага тортилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида молиявий хизматлар соҳасида реклама қонунчилиги талабларини бузган ва истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлар тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ҳамда микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўлланилди. Қўмитанинг маълум қилишича, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ўтказилган мониторинг натижасида қонунбузилишларнинг энг катта қисми айнан кредит, омонат ва микроқарз рекламалари ҳиссасига тўғри келаётгани аниқланган.

Мазкур банклар ва ташкилотлар амалдаги "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддаси талабларини бузган ҳолда фаолият юритган. Хусусан, ўрганишлар давомида айрим молиявий рекламаларда омонатлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, уларнинг амал қилиш муддати, минимал талаблар, воситачилик ёки суғурта тўловлари каби шартнома тузишда муҳим аҳамиятга эга бўлган шартлар умуман кўрсатилмагани ёки жуда кичик, тушуниш қийин бўлган шрифтларда берилгани фош этилган. 

Шунингдек, рекламаларда икки маъноли иборалардан фойдаланиш, хизмат шартларини бўрттириб кўрсатиш ҳамда ўзга ташкилотларнинг бренд номларидан калит сўз сифатида фойдаланиш орқали мижозларни чалғитиш ҳолатлари кузатилган.

Рақобат қўмитаси молиявий хизмат кўрсатувчи барча ташкилотларни реклама матнлари фонд билан уйғунлашиб кетадиган, ўқилиши қийин майда шрифтларда ёки яширин кўринишда берилмаслиги шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантиради. Талаблар яна бузилган тақдирда қонунчиликда белгиланган янги молиявий санкциялар қўлланилиши маълум қилинди.

Олдинроқ қўмита АNOR BANK компаниясига нисбатан ҳам "Реклама тўғрисида"ги қонун талабларини бузганлик учун молиявий жарима қўллаганди. Бунга Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг банк томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган акция рекламаси юзасидан қилган мурожаати асос бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...