Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда Шаҳрисабздаги ҳайвонот боғига шорти кийган эр-хотинни киритилмаганлиги катта шов-шувга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар бундай тақиқ пойтахтдаги ҳайвонот боғида ҳам ўрнатилган ёки йўқлиги билан қизиқишмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, яхшиямки бу “янгилик” Шаҳрисабздан Тошкентгача етиб келмаган экан.
“Тошкентдаги ҳайвонот боғига шорти ёки калта юбка кийган кишиларнинг киришига ҳеч қандай тақиқ ўрнатилмаган. Албатта қўриқлаш хизмати қип-яланғоч кишини ҳудудга қуймайди. Бу ахлоқ-одоб масаласи бўлиб, ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу билан бирга, ҳайвонот боғида ҳам ташқи, ҳам ички дунёси чиройли кишиларни кўришни истардик”, -деди Тошкент ҳайвонот боғининг илмий ходими Феруза Мирсолиҳова.
Шаҳрисабз ҳайвонот боғининг маъмурияти бўлиб ўтган воқеага ҳеч қандай изоҳ бермаган. Қизиқ, бу қарорни қабул қилишда қайси матниққа асосланилган? Ёки шорти кийган кишилар ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатарканми? Балким бунинг бошқа сабаби бордир?
Изоҳлар мавжуд емас