Загрузка
Загрузка
Мирзиёев Тожикистонга кўчма тиббиёт контейнерларнинг  юборилишини  топширди
Жамият

Мирзиёев Тожикистонга кўчма тиббиёт контейнерларнинг юборилишини топширди

1511
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 7 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматга зудлик билан инсонпарварлик ёрдами сифатида Тожикистонга 144 та кўчма тиббий контейнерлар юборишни буюрди. Бугун эрталаб коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш ва даволаш учун мўлжалланган контейнерлар юк поезди орқали Душанбе шаҳрига етказиб берилди. Бу ҳақида Тожикистоннинг Asiaplustj нашри маълум қилмоқда.

Мазкур контейнерлар коронавирус пандемияси пайтида кўчма касалхона сифатида ишлатилади.

“Улар беморларни қабул қилиш учун жой етарли бўлмаган касалхоналардаги юкни камайтиради", - дея таъкидламоқда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги дипломатик ваколатхонаси.

Манбанинг маълум қилишича, контейнерларда чойшабли тўшак ўрнатилган, душ, ҳожатхона ва кондиционер мавжуд.

Шунингдек, дипломатик ваколатхона берган маълумотга кўра, контейнерлар кўчма касалхона ташкил этиладиган “Бофанда” (собиқ “Текстилчи”, Тўқимачилик фабрикаси рўпарасида) стадионига етказилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Душанбе ҳокими Эмомали Рустам Душанбе шаҳридаги қурилиши тугалланмаган баланд биноларни касалхоналарга мослаштиришни буюрган эди. Ҳозирча гап коронавирус юқтирган 800 та беморни қабул қила оладиган пойтахтдаги иккита бино ҳақида кетмоқда.

Улардан бири Политехника ҳудудида, иккинчиси - Душанбе марказида жойлашган бўлиб, иккаласи ҳам давлат маблағлари ҳисобига қурилмоқда.

Бундан илгарироқ, Эмомали Рустам ҳозирги вазиятни инобатга олиб, мавжуд имкониятлар ва манбалар ҳисобидан касалланганларни даволаш учун қисқа муддатда уч мингдан ортиқ жойдан иборат вақтинчалик касалхоналар тайёрлашни буюрган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ушбу контейнерлардан Тошкент вилоятида махсус карантин зоналарини яратиш учун фойдаланилган.

Ҳар-бир контейнер 4 кишига мўлжалланган. Контейнерлар томига махсус ҳимоя материали ўрнатилган бўлиб, у кондиционер ичида керакли микроиқлимни яратишга ёрдам беради. Қолаверса, контейнерларнинг ҳар бирида ҳожатхона, душ, кондиционер ва телевизор мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+