Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев Бош вазир бошчилигидаги республика штабига уч кун муддатда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт божларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган. Натижада нархлар нафақат барқарорлашиши, балки арзонлашиши ҳам мумкин.
Президент топшириқлари қаторида қуйидагилар мавжуд:
-
йил охирига қадар зарур озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш учун илгари ажратилган 500 млрд. сўмлик имтиёзли кредитларни қайтариш муддатини узайтириш;
-
ҳафта давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган барча тадбиркорлар билан учрашиш, уларнинг кундалик муаммоларини ечиш тизимини жорий этиш;
-
озиқ-овқат ва хом ашёни фонд биржаларида тўлиқ жойлаштириш устидан кунлик назоратни ўрнатиш ва нархларнинг сунъий ошишига йўл қўймаслик учун тезкор чоралар кўриш;
-
уч кун ичида шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар озуқаси ва сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда акциз солиғи ва божхона тўловлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклифлар киритиш.
Изоҳлар мавжуд емас