Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москва шаҳрида яшовчи фуқаро Александр Андриянов Американинг “Black Lives Matter” (Қора танлилар ҳаёти муҳим) ҳаракатидан илҳомланиб, унинг Россия аналогини яратди. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар бермоқда.
Андриянов томонидан янги ўйлаб топилган ҳаракат - “Migrants lives matter” ёки "Мигрантларнинг ҳаёти муҳим" деб номланади. Унинг фикрича, мигрантларни қўллаб-қувватлаш ва миллий белгилар бўйича "одамларни бўлишни" тўхтатиш керак.
У ўз мисолида қўшни республикалардан келганларга қандай муносабатда бўлиш лозимлигини кўрсатди. Александр Ўрта Осиёдан келган кишининг олдида тиз чўкиб, оёқ кийимларини тозалаётган видеосини эълон қилди.
"Бир нарсани тушуниш вақти аллақон келди: одамларни русларга, ўзбекларга, америкаликларга, японларга ажратиш керак эмас – фақат Ер аҳолиси бор. Ҳар бир инсонга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилиши керак", - дея ўз фикрларини билдирган у.
Ушбу фикр Интернет фойдаланувчилари орасида турли хил муносабатларга сабаб бўлди ва Россия мигрантлар Федерацияси президенти Вадим Коженов мазкур видеони номақбул деб атади.
"Бу айни дамда мутлақо нотўғри нарса. Ҳеч ким бу билан жиддий шуғулланмаслигини тушуняпмиз. Видеони таҳлил қиламиз, муаллифини аниқлаймиз. Коронавирус пандемияси авж олган пайтда Тожикистон фуқароси метрода ҳазиллашгани ва унга бир ой қамоқ берилганлигини яхши эслаймиз. Ўшанда одамлар шунчаки қўрқишган эди. Бу видео эса узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун бундай одамлар янада қаттиқроқ жазоланиши керак ", - деди Коженов.
Ўз навбатида, "Ватандош" минтақалараро ўзбеклар уюшмаси президенти Усмон Баратов москваликни қўллаб-қувватлади ва россияликлар акцияни қўллаб-қувватлашларини тахмин қилди.
"Агар ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, демак, мен иккала қўлимни ҳам кўтараман. Бу жуда яхши одам, унга тан бераман. Бундай дейдиган руслар кам. Менимча, россияликларнинг тахминан ярми бу ҳаракатни қўллаб-қувватлайди. Бу акция жуда долзарбдир" - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас