Загрузка
Загрузка
Москвада ота-онасисиз қолиб кетган 6 ёшли болакай Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият

Москвада ота-онасисиз қолиб кетган 6 ёшли болакай Ўзбекистонга қайтарилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва шаҳрида ота-онасининг нолегал мақомда бўлгани сабабли Россиядан депортация қилиниши оқибатида бегона юртда, қўшнилар қўлида қаровсиз қолиб кетган 6 ёшли Абубакр исмли болакай Ватанга қайтарилди.

346436366364.jpg

Фарғоналик ушбу болакайнинг оғир аҳволи юзасидан келиб тушган мурожаатдан сўнг, Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси ҳамда Фарғона вилояти филиали томонидан зудлик билан тезкор ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилган. Агентлик ходимларининг самарали саъй-ҳаракатлари натижасида Абубакр авиация ходимлари кузатуви остида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга олиб келинган ва Фарғонада уни кутиб олган яқин қариндошларига соғ-саломат топширилган.

Мутасаддилар хорижда меҳнат қилаётган барча юртдошларимиздан чет давлатларда бўлиб туриш ва миграция қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган. Зеро, ноқонуний миграция нафақат сизнинг, балки вояга етмаган фарзандларингиз тақдирини ҳам жиддий хавф остига қўйиши мумкин.

19 июнь куни ҳам Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг кичик ёшли ўғли Ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...