Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг кичик ёшли ўғли Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда ИА "Дунё" маълум қилди.
Маълумотларга кўра, аёл Россия Федерацияси миграция қонунчилигини бузгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган. Шундан сўнг у чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, унинг кичик ёшли фарзанди эса вояга етмаганлар учун мўлжалланган махсус муассасага топширилган.
Оилани бирлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси ходимлари қисқа муддат ичида болага тегишли зарур ҳужжатларни расмийлаштирган. Шунингдек, Новосибирскдаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳам амалий ёрдам кўрсатган.
18 июнь куни она ва унинг ўғли Новосибирск халқаро аэропорти орқали Тошкентга жўнатилган.
Илгари Болгария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси кўрсатилган амалий ёрдам натижасида Ватанга қайтарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас