Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 35 кишидан иборат москвалик шифокорлар гуруҳи COVID-19га чалинган беморларни даволаш учун маҳаллий мутахассисларга услубий-маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга учиб кетишган.
Кўп тармоқли тиббиёт бригадасига Ворохобов номли 67-сонли шаҳар клиник шифохонаси жарроҳи Константин Покровский раҳбарлик қилади. У илгари Владикавказ ва Тыва Республикасидаги ҳамкасбларига ёрдам берган шифокорлар бригадасига раҳбарлик қилган. Бу Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш Департаменти шифокорларининг коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш борасидаги иккинчи давлатлараро тиббий ташрифи ҳисобланади. Июль ойида москвалик шифокорлар қозоғистонлик ҳамкасбларига ёрдам беришган эди.
Кўп тармоқли бригада юқумли касалликлар шифокорлари, анестезиолог-реаниматологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностикаси шифокори, ҳамширалар - анестезиологлар, эпидемиологлар, кислород ва газлаштириш хизмати раҳбари, пульмонологлар ва терапевтлардан иборат. Улар Москванинг ўн бешта етакчи шифохонаси, шунингдек, Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментининг учта болалар ва иккита юқумли касалликлар шифохонасида фаолият юритиб келишмоқда.
Тиббий бригадалар ишни бошлаш учун зарур бўлган барча жиҳозлар, жумладан, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Ўзбекистонда мутахассислар мавжуд вазиятни баҳолаб, маҳаллий шифохоналарга маслаҳат-диагностика ёрдамини кўрсатишади. Шунингдек, бригадалар COVID-шифохоналарига ташриф буюришади, “қизил” ҳудудлардаги беморларни қабул қилиб, турли ихтисосликдаги шифокорлар учун ўқув семинарларни ўтказишади.
Изоҳлар мавжуд емас