Загрузка
Загрузка
Нақдсиз тўлов тизими "заправка"ларнинг кунлик тушумини 6,3 миллиард сўмга оширди
Жамият

Нақдсиз тўлов тизими "заправка"ларнинг кунлик тушумини 6,3 миллиард сўмга оширди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклга ўтказилгач, соҳадаги пул айланмаси ҳажми сезиларли даражада ошди. Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1–13 май кунлари давомида "заправка"ларда амалга оширилган тўловлар натижасида жами тушум 1,42 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган. 

Ушбу даврда кунлик ўртача тушум 109,0 миллиард сўмга етиб, янги тизим жорий этилишидан аввалги давр, яъни март ойидаги кўрсаткичга нисбатан кунига 6,3 миллиард сўмга кўпайган.  Икки ҳафтага яқин вақт ичида содир бўлган умумий транзакциялар сони 10,1 миллионтани ташкил қилиб, шохобчаларда кунига ўртача 777,9 минг марта нақдсиз тўловлар қайд этилган.

Тушумлар таркиби таҳлил қилинганда, маблағларнинг асосий қисми, яъни 89,9 фоизи амалдаги банк карталари ва QR-кодлар орқали амалга оширилгани маълум бўлган. Шунингдек, умумий тўловларнинг 7,2 фоизи момент карталар, қолган 2,9 фоизи эса махсус ёқилғи карталари ҳиссасига тўғри келган. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловларни фақат нақдсиз шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...