Загрузка
Загрузка
Президент Шавкат Мирзиёев "Шарқ марвариди" жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев "Шарқ марвариди" жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентдаги муҳташам "Ашхобод" боғида Аҳалтака отлари бўйича "Шарқ марвариди – 2026" жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган табригида ушбу халқаро тадбирнинг айнан "Ашхобод" боғида ўтказилиши ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда муштарак маънавий илдизларнинг ёрқин тимсоли эканини алоҳида таъкидлади. 

Давлат раҳбари Марказий Осиё халқлари учун озодлик, мардлик ва нафосат рамзи бўлган отга меҳр қўйиш олийжаноб қадрият ҳисобланишини қайд этиб, ушбу анъаналарни юқори босқичга олиб чиқаётган чавандоз ва соҳибкорларни қутлаган.  

Табрикномада Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, айниқса, қадимий аҳалтака йилқичилиги анъаналарини асраш ва дунёга тарғиб этиш борасидаги ишлар юқори баҳоланган. "Мустақил бетараф Туркманистон – мақсад сари интилувчи қанотли тулпорлар ватани" деб эълон қилинган жорий йилда ушбу тулпорлар нафақат туркман халқининг миллий ифтихори, балки бутун минтақа маданий меросининг ноёб дурдонаси сифатида улуғланмоқда. 

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда ҳам миллий спорт турларини, наслдор йилқичиликни қўллаб-қувватлаш ва замонавий инфратузилмани яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, соҳа мутахассислари эса ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётгани эътироф этилган. Президент ўз сўзи якунида ўзбек-туркман дўстлиги абадий бўлишини тилаб, ғолибларга кейинги фаолиятларида зафарлар тилаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...